Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, муслима опа! Мен намозга таҳорат олганимдан кейин таҳорат сақлашим жуда қийин бўляпти. Шунинг учун баъзи ҳолларда, яъни, пешин намоз вақти 13:30 да аср вақти 16:45 да бўлса, таҳорат сақлай олмаганим учун пешин намозини 16:00да, асрни 16:50да ўқиб оляпман. Бу вақт ичида ҳам таҳорат сақлашга қаттиқ уринаман. Шом ва хуфтонда ҳам шундай. Намоз вақтини кечиктириб, хуфтонга яқин ўқийман. Беш маҳал таҳорат олишга вақтим бор, аммо ҳозирги ҳолатимда ҳомиладорликка тайёрланяпман. Шу ишим тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Намозни ўз вақтида ўқисангиз бўлди. Албатта мукаммал таҳорат билан. Аммо ҳар намозга алоҳида таҳорат олган яхши. Кўнгил хотиржам бўлади. Савоби улуғ. Таҳорат ҳам ибодат. Таҳорат қилиш аслида саломатликка сабаб бўлади, касалликка эмас. Валлоҳу аълам