Рибо

09:07 / 30.03.2017 | Савол | 1351
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одина опа! Қайнонам телефонига қарз олишни билмаганлиги учун мен олиб берардим. Буни рибо эканлигини билсам ҳам, айта олмас эдим. Охири бу “судхўрлик экан” деб айтдим. Улар эътибор бермадилар. Мен шу ишига шерик бўлиб қолмайманми? Қайнонам қайни синглимга келган совчиларга ёки бизникига чиққан қўшниларга ўзини “йўқ” дегизиб қўяди. Мен шу айтган ёлғонларимга гуноҳкор бўламанми? Шундай вазиятларда мен қандай йўл тутай? Илтимос, менга маслаҳат беринг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Ва алайкум асслом. Қайтиб бундай қилманг, тавба қилиб, кўп истиғфор айтинг. Бу ишларни нотўғри эканлигини яхши гапириб, тушунтиринг. Аллоҳ ёрдам берсин