Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! Рамазон рўзасининг қазосини Зулҳижжа ойида ҳам нафлга, ҳам қазога ният қилиб, бир вақтда тутса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бир вақтнинг ўзида иккита нарсани ният қилиб бўлмайди, чунки қазо фарз, нафл эса бошқа ибодат. Аммо қазоларингизни Зулҳижжага ўхшаш фазилатли кунларда тутсангиз, шу каби улуғ айёмларда рўзадор бўлганлигингиз савобини олаверасиз, ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам