Ҳалол витаминлар,

12:23 / 30.03.2017 | Савол | 1945
Ассалому алайкум! Муҳтарам шифокорлар, дин ва саломатлик йўлида қилаётган хизматларингизни ажрини Аллоҳим муносиб тақдирласин. Маслахатингиз учун олдиндан ташаккур! Ёшим 29 да, ҳозирда 4-фарзандимга 3 ойлик ҳомиладорман. Айни вақтда Россия давлатидаман, ўзимда чарчоқ ҳис қиламан, қон босимим паст, натижада бошим оғриб, кўнглим айнияпти. Бу ҳолат сурункали давом этяпти. Бу албатта токсикоз дeб ўзимни овитяпман. Қоним ҳам кам буни биламан, чунки туғруқларим ораси ҳам 2 йилдан. Ҳозир йодамарин таблeткасини ичяпман Бу ҳолатда қандай дориларни тавсия этасиз ва ҳомиладорлар учун қандай ҳалол витаминлар истeъмол қилса бўлади?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Ассалому алайкум. Мусофир юртда бўлсангиз вақтинча гинеколог назоратига туриш хуқуқингиз бор. Қон таркибидаги темир ва ферритин моддалари миқдорини аниқлаш зарур. Сурункали кечаётган камқонлик хасталигида фақатгина гемоглабин миқдорига кўра даволаш нотўғри бўлади. Гўшт, товуқ, балиқ, пишлоқ маҳсулотларини кўп миқдорда истеъмол қилиш лозим. Поливитаминлардан:

«Витрум пренатал форте», «Матерна», «Прегнавит «, «Центрум», «Полижен» кабиларни қабул қилишингиз мумкин. Мусофир юртларда Роббим ҳифзу-ҳидоятининг ҳар вақт насибини ва шифои комилини тилаймиз