Қазо намоз

10:55 / 12.03.2020 | ominaxon | 657
Ассалому алайкум! Қазо намознинг охирида оятал курсий ўқиладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Курси ояти намоздан кейин ўқилади. Қазо ҳам адо кабидир. Шу сабаб қазо намозидан кейин ҳам уни ўқилади.

Бу фаслда келган зикр ва дуолар намоздан кейинги зикр ва дуоларнинг баҳзи намуналари, холос. Албатта, бундан бошқалари ҳам бор. Уларнинг орасида биз билмайдиган дуолар бўлса, ўрганиб олишимиз керак. Чунки дуо ва зикр суннатга мувофиқ бўлишининг фойдаси катта.
Намоздан кейинги зикр ва дуолар ҳақида келган ҳадиси шарифларни жамлаб, ўрганган уламолар уларни тартибга солиб, кўпчиликка баён қи-либ берганлар. Машҳур фақиҳ Ваҳба аз-Зуҳайли «Ал-Фиқҳул Исломийю ва адиллатуҳу» номли кўп жузли китобида жумладан, қуйи­дагиларни ёзади:
«Намоздан кейин Аллоҳнинг зикрини ва асар бўлиб қолган дуоларни қилиш суннатдир. Мазкур нарсалар ортидан суннати бўлмаган бомдод ва аср намозларида фарздан кейин, ортида суннати бор пешин, шом ва хуф-тон намозларида суннатдан сўнг адо этилади. Чунки истиьфор намознинг нуқсонига эваз бўлади. Намозда Аллоҳга қурбат ҳосил қилингандан кейинги дуо эса ажру савоб олишнинг энг муносиб йўлидир.
Намоздан кейин махфий айтиладиган зикрлар қуйидаги тартибда кел-тирилади:
Қавмига таҳлим бермоқчи бўлган имом ўрганиб олгунларича овози-ни чиқариши мумкин. У чап тарафини меҳробга қилиб, одамларга қараб ўтиради. Сўнгра уч марта «Астаьфируллоҳ» дейди. Кейин «Аллоҳумма антассалом ва минкассалом таборакта йаа залжалоли вал икром» деб, «Оя-тул Курсий»ни тиловат қилади.
Имом Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан Тобароний ривоят қилган ҳадисда Пайьамбаримиз алай­ҳиссалом: «Ким фарз намозидан кейин «Оя-тул Курсий»ни қироат қилса, у бошқа намозгача Аллоҳнинг зиммасида бўлади», деганлар.
Имом Насаий Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда эса Пайьамбаримиз алай­ҳиссалом: «Ким ҳар бир фарз намозидан кейин «Оятул Курсий» ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни қироат қилса, уни жаннатга киришдан ўлимдан бошқа нарса тўса олмайди», деганлар.
Сўнг ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулил-лаҳ», ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар» айтилиб, «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайин қодийр» калимаси ўқи­лади».

 Валлоҳу аълам!