Ассалому алайкум! Менда бронхит ва зоб бор. Шу сабабданми бошим тез-тез оғрийди, кўз, қулоқларим ҳам. Юрагим хуруж қилади ва 1 йилдан бери ҳуруж тезлашди, тинмай бошим ҳам айланади. Қандай даволанишни тавсия этасиз?
Ва алайкум ассалом. Сиздаги аломатларнинг ўзи аниқ ташхис қўйиш учун кифоя қилмайди , бир қанча клиник-лабаратор таҳлиллар ва объектив кўрикдан кейингина хулоса чиқариш, ва даво тавсия қилиниши мумкин. Умумий қон таҳлили, иммуноглобулин Е га қон таҳлили, эозинофиллар сони, ТТГ гормонларини ва кўкрак қафаси флюрографиясини ўтказинг, невропатолог ва эндокринолог тавсиясини олинг.