Маслаҳат

12:30 / 30.03.2017 | Савол | 1772
Ассалому алайкум! Соч кўп тўкилишининг сабаби нима?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом .Соч тўкилишига сабаблар жуда кўп .Нормада кунига 60-100та соч толаси тўкилиши меьёр ҳисобланади. Асосий сабаблар нима ?
Асосий сабаблар:
организмдаги гормонал бузилиш;
стресс;
витамин етишмовчилиги;
ташқи таъсирлар.
Жиддий хавф – соч тўкилиши гормонал бузилиш ё касаллик аломати ёки асорати бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда косметик воситалар ёрдам бермайди. Бунинг сабаби андроген алопеция касаллиги бўлиши эҳтимоли бор, у эркаклик гормони — тестестерон кўпайиб кетиши оқибатида юзага келади. Бу жараённи тўхтатиш учун эндокринолог-шифокор кўригидан ўтиб, керакли муолажаларни қилиш лозим. Ўзбилармонлик билан даволаниш эса нафақат сочларингизга, балки бутун организмингиз саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Сочларингиз узоқ вақт давомида ва кўп тўкилаётган бўлса, энг аввало қалқонсимон ва ошқозон ости безларини текширтиринг.
Стресс кўп ҳолатларда соч тўкилишига олиб келади. Қанча кўп асабийлашсангиз, соч тўкилиши шунча фаоллашаверади. Бу жараённи тўхтатиш учун аввало тинчланинг ва ортиқча асабийлашмасликни ўрганинг.
Зайтун ёғи: ярим стакан зайтун ёғини сув буғида иситинг. Сўнг бармоқларингиз билан бош терисига енгил уқалаб суртинг. Бошингизга полиэтилен қалпоқча кийиб, устидан иссиқ сочиқ ўранг. 1 2 соатдан кейин бошингизни илиқ сувда шампунь билан ювинг. Муолажани 15 20 марта такрорлаш мумкин. Соч тўкилишининг олдини олиш учун эса бу муолажани ҳафтада 1 2 марта такрорлаб туриш кифоя.
Алоэ: 3 ош қошиқ алоэ шарбати, 1 ош қошиқ асал, 1 дона тухум сариғини аралаштириб (1 чой қошиқ саримсоқ пиёз шарбатини ҳам қўшиш мумкин), намланган сочлар ва бош терисига суртинг. 20 дақиқадан сўнг сочларингизни илиқ сувда ювинг.
Хина: рангсиз хинани ярим стакан қатиқ билан аралаштиринг. Қуюқ бўтқа ҳосил бўлиши керак. Бўқани сочларингизга суртиб, полиэтилен қалпоқча кийиб, устидан иситилган сочиқ ўранг. Ярим соатдан кейин илиқ сувда чайинг.
Хантал: 1 чой қошиқ қуруқ хантални 2 ош қошиқ аччиқ чой билан аралаштириб, 1 дона тухум сариғи қўшинг. Ниқобни бошга суртиб, полиэтилен қалпоқча кийинг-да, сочиқ ўранг. 20 дақиқадан кейин бошингизни илиқ сув билан ювинг…
Пиёз: 1 2 дона пиёз шарбатини, худди шунча миқдордаги қатиқ билан аралаштириб, бош терисига суртинг. Полиэтилен қалпоқча ва иссиқ сочиқ билан ўраб қўйинг. 40 дақиқадан кейин сочларингизни илиқ сув билан чайинг. Қатиқ пиёз ҳиди ўткирлигини йўқотишга ёрдам беради.
Аввало оила шифокори кўригига чиқиб,умумий қон таҳлилини топширинг,анемия ,гижжа касалликларини истисно қилинг,эндокринологга чиқинг ,гормонал текширувлардан ўтинг .Умумий касалликлар аниқланмаса,трихолог-соч ва тирноқлар касалликлари бн шуғулланувчи мутаҳассис маслаҳатини олинг