Кўп ухлаш

00:42 / 30.03.2020 | Mohira | 2754
Ассалому алайкум! Мен уйқуга тўймайдиган бўлиб қоляпман, кечаси соат 11 лар атрофида ухлайман, эрталаб кеч тураман. Пешинда ҳам, ҳар қандай ҳолатда ҳам уйқум келаверади. Нима қилсам бўлади, бу мани жуда қийнамоқда. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало уйқуга барвақтроқ ётишга ҳаракат қилинг. Ҳудудий поликлиникангизга чиқиб умумий қон тахлилларини топширинг, жигар, буйракларни, қалонсимон безни УЗД қилдиринг, қон босимини ўлчатинг. Баҳор фаслида витаминларга тўйинишга ҳаракат қилиш керак, кўк сомса, кўк чучваралар, сумалак, асал истеъмол қилинг, кўпроқ хўл мева ва сабзавотлар истеъмол қилинг. Қон босимининг пастлиги аниқланса таркибида женьшень сақловчи препаратлар яхши ёрдам беради (тонусни оширади): Полижен, Элеутерококк настойкаси, Алфагин поливитамин комплекси.