Ассалому алайкум! “Бисмиллаҳ”сиз сўйилган товуқ гўшти чўчқа гўштига тенг деб эшитдим. Шу гап ростми? Шу гап рост бўлса ҳалқумни қандай тозаласа бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бебисмиллоҳ сўйилган жонлиқ ҳаром бўлади. Еган заҳоти билиб қолса, қайт қилиб ташлаш керак. Аммо кейинроқ билса, тавба қилиш лозим. Валлоҳу аълам!