– Ва алайкум ассалом! Бола бу ёшда дарс жараёнига тайёр бўлолмайди. Эрта ухлатинг, сутли махсулотлар, сабзавот ва меваларни кўпроқ истеъмол қилишлари керак. Ўзингиз сок ва компотлар қилиб беринг. Қизингиз билан оз-оздан шуғулланинг. Мустаҳкамлашни бирор ишни бирга қилаётганда, ёки кўча айланаётганда қилишингиз мумкин.
Яхши натижа бўлганда мақтаб, бирор ҳадя беришни унутманг. Бирор нарса ўргатишни ўйин тарзида бажаришингиз ҳам мумкин. Кўп расм чиздиринг. Унга қараб фикрини баён этишни ўргатинг.
Қуёш чиқиши, ботиши, осмон тўла юлдузлар, табиат ҳодисаларига қараб фикрлашни ўргатинг. Уй ишларини биргаликда қилиб, яхши ва ёмонлик ҳақидаги фикрларни баён этишини ўргатинг. Кичик сураларни, Аллоҳнинг 99 исмини ҳам ёдлатинг ва мукофот ҳам бериб туринг. Фарзандингиз билан давомли шуғулланинг.