Ассалому алайкум! Юздаги доғларни қандай кетказса бўлади?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом .Инсон организмида бирор бир модда етишмаслиги ёки модда алмашинувининг бузилиши оқибатида тана (юз, қўл, оёқ, бўйин)да турли доғлар, сепкиллар пайдо бўла бошлайди. Бу ҳолат айниқса ҳомиладор аёлларда кўп кузатилади. Чунки, ҳомиладор аёл қабул қилаётган озуқанинг катта қисми унинг қорнида ривожланаётган ҳомилага сарф бўлади. Бундан ташқари, одам кўп касал бўлиб, энди оёққа тураётган пайтда организм витаминларга муҳтож бўлиб қолиши натижасида (чунки бемор киши кўпинча иштаҳасизликдан азият чекади, шу сабаб организм ўзи учун керакли озуқаларни тўлиқ ололмайди) ҳам турли тошмалар, сепкиллар ва доғлар пайдо бўлиши мумкин. Уларни бартараф этиш мумкин. Бунинг учун одамдан биринчи навбатда қунт талаб этилади. Қуйидаги ниқоблар бу борада сизга қўл келади. ТАК-ТАКЛИ МУОЛАЖА: Так-так қир-адирларда ўсади. Халқ орасида ёввойи арпа деб ҳам аталади. Уни дорихоналардан қадоқланган ҳолда топиш мумкин. Муолажа учун эса бир қути так-так олиниб, икки литр сувда 20 дақиқа давомида қайнатилади. Сўнгра дока ёрдамида сузиб олиниб, ярим соат давомида тиндирилади. Илиқ ҳолатдаги тинитма билан юз ювилади. Муолажа уч-тўрт маротаба бажарилса ўз натижасини кўрсатади. Ушбу дамлама сепкилни, турли доғларни, темираткини йўғотишга самарали ёрдам беради. ПЕТРУШКАЛИ МУОЛАЖА: Петрушка япроғи ва илдизи ярим соат давомида паст оловда қайнатилади. Қайнатма бироз совугач, юмшоқ матога шимдирилиб юзга ёпилади. 20-30 дақиқадан сўнг ниқоб пахта ёрдамида юздан артиб олинади. Муолажа ҳафтасига икки маротаба бажарилади. Бу ниқоб юзни тозалаб, доғлардан холи этади. УВОҚ ВА ТУХУМЛИ МУОЛАЖА: Юздаги доғни кетказиш ва тиниқлаштириш учун қуйидаги ниқоб ҳам яхши самара беради: нон увоқлари сувда ивитиб олинади. Сўнг тухум оқи билан аралаштирилади. Аралашма юзга суртилиб, 20 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташланади. СУЗМАЛИ МУОЛАЖА: 1 ош қошиқ сузма, 1 дона тухум оқи ва бир ош қошиқ ўсимлик ёғи обдон аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашма юзга қалин қилиб суртилади ва 20-25 дақиқа ўтгач илиқ сувда ювилади. Ушбу муолажа юздаги доғлар ва сепкилни кеткизишда жуда яхши натижа беради. Шу билан бирга ажинни ҳам бартараф этиш хусусиятига эга. УКРОПЛИ МУОЛАЖА: Бир боғлам укроп бир литр сувда 10-15 дақиқа қайнатилади. Сўнгра докадан ўтказилиб, оғзи берк идишда музлатгичга қўйилади. Ушбу қайнатма билан ҳар куни юз артиб турилса доғ ва сепкилни йўқотишда ёрдам беради. Шу билан бирга тери шўрлашининг ҳам олди олиниб, юз терисини оқартиради.
Аввало опангиз дерматологга мурожаат қилганлари маъқул, ички органларини ҳам кўрикдан ўтказишлари лозим, хусусан ошқозон-ичак тракти аъзоларини ҳам