Дори ҳақида

13:02 / 30.03.2017 | Савол | 1823
Ассалому алайкум! Ассалом алайкум! «Креон» дорисини одатда ҳазм қилиш учун ичаман ва яқинда шунинг таркибида чўчқанинг ошқозон ости безидан қўшилган деган гапни эшитдим. Шу дорини ичсам бўладими?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом .Тўғри ,Креон препаратини ишлаб чиқаришда чўчқанинг ошқозон ости бези ферментларидан фойдаланилади ,шунинг учун бу препаратларни беморларимга ҳадеб тавсия қилавермайман . Ўзим ҳам ундан фойдаланмайман ,Мезим ҳам шундай …
Фармкомпания вакилларининг бири бн суҳбатимда у кўпгина ҳазмсизликка қарши препаратлар таркибига чўчқани ошқозон ости ферментлари киришини айтганди , аммо айримлари ,масалан Энзисталда қорамолнинг ошқозон ости бези ферментлари қўлланилишини айтиб ўтганди ( Панкреатин да ҳам шундай бўлиши керак ).
Карсил ҳам ҳазм қилишга ёрдам берувчи хусусиятга эга. Балки шулардан фойдаланарсиз….