Ассалому алайкум! Иложи бўлса гепатит С га чиққан анализ бўйича маслаҳат берсангиз яхши бўлар эди.03/11/2015 йилда ПЦР бўйича анализ топширганимда 2.0×10*5 me/ml деб жавоб чикди. Мен бу ҳолатда нима қилишим керак? Нималар мумкин-у нималар мумкин эмас. Хавфлилик даражаси қандай? Илтимос, шу ҳақида маълумот берсангиз
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Гепатит С вирус нагрузкаси бўйича қуйидагича баҳоланади:
400 000 ЕД гача -паст
400 000 дан 800 000 ЕД гача -ўрта
800 000 ЕД дан юқори — юқори вирус нагрузка даражаси .Кўриб турганингиздек сиздаги 2.0 10 усти 5 сони тенг бўлади -200 000 ЕД га.Бу дегани сизда вирус нагрузкаси паст даражада ,яьни хавф нисбатан паст деб баҳолашимиз мумкин . Аммо бу маьлумотнинг ўзи кифоя эмас , сизда қандай даво ўтказиш масаласи қуйидаги маьлумотлардан сўнг ҳал қилинади : вируснинг генотипи , жигар ферментлари (АЛТ ,АСТ) ва билирубин кўрсаткичлари , фиброз даражаси , қалқонсимон безингизни ҳолати . Агар мана шу кўрсаткичларингиз меьёрда бўлса ва маьлум вақт мобайнида бу кўрсаткич ошмаса (200 000 ЕД кшрсаткичингиз ошиб кетмаса ) , у ҳолда сизга вирусга қарши препаратлар бн даволаниш -интерферон ,Пегасис кабилар бн даволаниш шарт эмас , қувватлантирувчи ,жигар фаолиятини рағбатлантирувчи терапия кифоя ёки ҳеч қандай жиддий терапия қўлланилмайди ,иммунитетни рағбатлантириб организмингизнинг ўз Фосфоглив , Амиксин кабилардан ва қора седана ва асаллардан фойдаланишингиз мумкин. Ҳижама муолажаси ҳам жуда самарали ,аммо ўз шахсий хижама банкаларингизга эга бўлишингизни маслаҳат берардим ,умумий эмас. Ҳозирда мед.техника аптекаларида сотувда улар бор.
Пархез борасида эса сизга ёғли,қлвурилган ,аччиқ маҳсулотлар мумкин эмас . Нетдан 5-стол ,диетик стол №5 деб қидирсангиз ,қайси маҳсулотлар мумкин-мумкин эмаслиги ҳақида маьлумотлар кўп .
Саломат бўлинг ва умидингизни узманг ,бу касалликни енгишингизга тилакдошман