Қайта никоҳ жоизми?

13:09 / 30.03.2017 | Савол | 1327
Ассалому алайкум! Анчадан бери бир масала мени қийнаб келади. Мен ва турмуш ўртоғим Россияда никоҳдан ўтганмиз. Никоҳимизни бир нотаниш, ўзбек намозхон киши ўқиб қўйганлар. Никоҳни ўқиш пайтида кўп тутилди ва тўхтаб-тўхтаб ўқиди. Кўнглимизда шубҳа бўлиб қолди. Эрим у кишидан қайта-қайта “никоҳ тўғри ўқилдими, жоиз бўлдими” дея сўради. У киши тўғри ўқиганлигини ва биз энди эр-хотин эканлигимизни таъкидлади. Бу ҳолатда никоҳимизни қайтадан ўқитиш жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Никоҳдаги асосий нарса, ийжоб ва қабул, яъни икки тараф розилиги айтилган бўлса, ва икки гувоҳ ҳозирлигида никоҳ ақди боғланган бўлса, никоҳингиз саҳиҳ бўлаверади. Шубҳага ўрин йўқ, ин шаа Аллоҳ