Ассалому алайкум! Авваламбор сайт ходимларига катта рахмат димоқчиман, хамма ун фойдали кeракли болган савоб ишга қол урганингиз ун. мани 1.6 яшар қизим бор у жудаям қайсар, бақироқ. eтганини қилдирмасдан қоймайди. шу хақда малумот бeрсангиз. қандай ёл тутишим тогри
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Ёш болаларда қайсарлик гиперреактивлик (тез таъсирланувчанлик) ҳолати билан бевосита боғлиқ. Қизалоғингизни болалар невролог шифокори билан муолажани ҳамкорликда олиб борсангиз, ин шаа Аллоҳ албатта бу ҳолатидан аста-секинлик билан фориғ эта оласиз. Акс ҳолда бу унга ўсмирлик даврида ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Жазоламанг, кўп ҳам койиманг, болалик хотиралари «тошга ёзилиши»ни асло ёдингиздан чиқара кўрманг. Валлоҳу аълам!.