Тери кўчиши

13:19 / 30.03.2017 | Савол | 1861
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Сакийна опа! Юзим териси ва оёқ, қўлимда ҳар 3 кун, баъзида 1 ҳафталарда маълум бир жойи қизариб, тортилиб ачишади. Вазелин, бодом ёғи ёки озиқлантирувчи крем суриб, сал ачишганини қолдираман. Лекин бир-икки кунда териси ажралиб тўкилади. Бу кам қонликдан бўлиши мумкинми? Косметологга ҳам учрадим
Шифокор:
Ва алайкум ассалом . Терининг сиз тасвирлаганингиздек ўзгаришлари фақат тери касалликларидагина учрамай, организмда витаминлар етишмовчилиги ,хусусан витамин А ва Е дефицити ҳолатларида ,анемия , гижжа касалликлари ,аллергия ва ҳ.к.ларида ҳам кузатилади. Тери касалликларидан замбуруғ касаллиги ва лишайда ҳам тери ачишиши,кепакланиши , кўчиши кузатилади .Аммо сиздаги ҳолат косметика воситаларига аллергия дея олмайман , қўл ва оёқ терисида ҳам бор деганингизга кўра. Сиз косметологга эмас, дерматолог шифокорга учраб ,маслаҳат олинг