Ассалому алайкум! Менинг кўкрак қафасимда бир нарса лиқ-лиқ қилиб туради. Ҳаяжонга ўхшаш. Гоҳида чап қовурға остида кучсиз оғриқ бўлиб, ичакларим гулдираса ёки ел чиқса безовталик йўқолади. Маслаҳат беринг илтимос
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Сизни безовта қилаётган шикоятлар атрофлича текширувни талаб этади. Кўкрак қафаси муаммолари билан академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказига мурожаат этишингиз мумкин. Ел чиқиши билан енгиллашувчи ҳолатингиз эса «метеоризм» деб номланади. Одатда бу ичакларда озиқ моддалар ҳазм бўлмай туриб қолишидандир. Бу таомлар бижғий бошласа кўп миқдорда газ ҳосил қилиши бор. Ошқозон-ичак тракти муаммоларини гастроэнтеролог врач билан маслаҳатлашиб, сўнг даволанишингиз ўринли бўлади. Валлоҳу аълам!.