Фолик кислотаси

13:54 / 30.03.2017 | Савол | 1748
Ассалому алайкум! Деярли 7-8 ҳафталик ҳомилам бор. Йода-фаолни бир маҳал, фолик кислотани икки маҳал ичаяпман. Фолик кислотани йўриқномасини ўқиганимда кунига 5 мг норма деган. Уни таблеткаси 1мг экан. Шунда мен қанча ичишим керак? Яна кўнглим айниб, қайд қилгим келади, лекин ҳеч нарса чиқмайди. Юзларимга ҳам угрига ўхшаш нарсалар тошган. Нимадан бўлиши мумкин?
Шифокор:
.Йодофол таркибида фолиевая кислота тутгани учун 2 маҳал 1таблеткадан фолиевая кислота ичганингиз маъқул. Юзингиздаги бу ҳолат ошқозон — ичаклар функциясининг ҳомиладорлик пайтидаги ўзгаришларига ҳам боғлиқ . Туғруқдан кейин ўтиб кетади, деб умид қиламиз. Кўпроқ витаминли таомлар енг ва қабзиятга йўл қўйманг