Ассалому алайкум! Салом. Мени ёшим 20 да. Мени юрагим авваллари 10 секундларча сиқиларди охирги вақтларда кўп санчаяпти, арзимаган нарсагаям асабийлашаман, хотирам ҳам яхшимас, ревматизм бор. Илтимос маслаҳат беринг!
Шифокор:
Ва алайкум ассалом . Агар сизда ревматизм ташхиси бўлганида у 5 ёшгача қўйилган бўлар эди , агар шу ёшингизда ревматизм деб ташхис қўйишган бўлса бу хато хулоса , балки реактив артрит , ревматик артрит ёки ревматоид артирит ташхисларидан бири қўйилган бўлиши эҳтимол. Бу ташхисларнинг бари бошқа-бошқа касалликлардир ва уларни даволаш тактикаси ҳам бир -биридан фарқли.
Агар сизга болаликдан -5 ёшингизгача ревматизм ташхиси қўйилган бўлса , у ҳолатда юрагингизни ЭХОЭГ ва ЭКГ қилдиришни маслаҳат бераман , шу ҳулосаларсиз хулоса чиқариш ва даволаш мумкин эмас. Бу ҳолатда бир қанча лабаратор таҳлиллар (ревмопроба , умумий қон таҳлиллари ва ЭКГ ,ЭХОЭГ ва б.қ. лар асосида ) ревматолог тавсия қилган давосини олишингиз керак.
Кўкрак соҳасидаги оғриқлар эса нафақат юрак касалликларида ,балки умуртқа поғонасининг кўкрак қисми остеохондрозида, Титце синдромида, қовурғалараро невралгияларда ,юрак неврозида , миозитларда ва ҳ.к.ларда кузатилиши мумкин.
Оддий инсон бу касалликларни мантиқан фарқлаши қийин , шунинг учун оила шифокорингизга тезроқ мурожаат қилинг