Опам ўғил кўрмоқчи

21:14 / 02.04.2017 | Савол | 1467
Ассалому алайкум!
Оилада 1 ўғил, 3 қизмиз. Акамда бир ўғил, бир қиз. менда ҳам бир ўғил, бир қиз фарзандларим бор. Қолган иккала опамда эса: бирида иккита, бирида учта қизи бор. Биламан, фарзанд Аллоҳнинг неъмати ва уларнинг яхши, ёмони бўлмайди. Аммо поччаларим буни тушунишмайди. Катта опам икки қизини кесар-кесиш йўли билан дунёга келтирган. Унда туғиш учун яна бир имконият бор, чунки операция билан туғади. Ҳали ҳомиладор эмас, аммо шуни режалаштиряпти. Айтингчи, ўғил кўриш учун махсус дуолар ёки намозлар, ниятлар борми? Бор бўлса, қайси манбаадан топса ёки ўқиса бўлади? Опам эътиқодли ва намоз ўқийдиганлардан, илтимос маслаҳатингиз билан ёрдам берсангиз ва опаларим учун дуо қилиб қўйсангиз. Аллоҳ хайрли ишларингизнинг барокатини берсин. Жавобингизни кутаман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/savol/84930