Ҳалолми ёки ҳаромми?

21:20 / 02.04.2017 | Савол | 1346
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Анча йиллар олдин отам менга авто машина ҳадя қилган. Бу машинани отам давлат ишида ишлаб, пора орқали топган пулига олиб берган. Ҳозирда мен ушбу машинани сотиб, тижоратимга тикиб юборганман. Мени топган пулим «ҳалолми ёки ҳаромми» деган гумон қийнайди. Ушбу ҳолатда нима қилмоқ керак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Пора ёки фоизга олингани аниқ бўлса, уни қайтариш ёки ўшанча миқдорни қайтариш керак бўлади. Шубҳали бўлса, ўзингизга боғлиқ. Таннархини қайтарилса, фойдаси ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам