2 ёш нафақаси

21:26 / 02.04.2017 | Савол | 1341
Ассалому алайкум! Мен Хайдаров Бекзод! Мен маҳалламизга 2 ёшлик фарзандимга нафақа пули чиқаришини сўраганимда, у менга “харажати бўлади. Бир ойлигини ва яна 100 минг сўм берасиз” деди. Мен унга рози бўлмадим, чунки мени 6 ой судраб юрди. Шу сабаб маҳаллага нафақа комиссияси келиб текширганда “даромадларинг ошиб кетаябди” деб ҳар хил камчилик, баҳоналар қилиб, нафақа пулини атайлаб чиқармади. Шу сабаб уларни ҳам камчилигини айтиб, шикоят қилсам шариатга тўғри келадими? Илтимос, маслаҳат берсангиз!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар шу ёрдамга ҳақиқатдан муҳтожлигингиз бўлса, ёзсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!.