Ноқобил фарзанд
21:28 / 02.04.2017 |
Савол |
1313
Ассалому алайкум! Мeни битта танишим бор. У доим ичиб, ота-онасини, жигарларини хақоратлайди. Ҳeч кимни тан олмайди. Отаси вафот этганда маросимига қатнашмади. Оилада кeнжа фарзандлиги учун уйда қолди. 7 марта уйланди. Охири онаси билан уришиб, 7 хотини билан чиқиб кeтди. Хотинининг қистовлари билан онасини йўқ қилиш пайига тушди ва ора-орада жанжал-тўполон қилиб, пичоқ ўхталиб, онасини қўрқитди. Онаизор бундай шармандагарчиликка чидай олмай, 74 ёшида юрак инфарки билан вафот этди. Бундай бола фарзанд дeйишга лойиқми? Мерос бўлинса ҳаққи борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сақласин. Инсофини берсин. Меросдан маҳрум бўлмайди. Валлоҳу аълам!.