Ассалому алайкум! Қуръон ёдлашни бошлаганимда турли хил шубҳали озиқ-овқатлардан тийилганман. Ҳозир ҳам шубҳали нарсаларни билиб қолсам тарк қиламан. Лекин салатларни хуш кўрганим сабабли майонезли салатларни кўп тайёрлаб, истеъмол қиламан. Майонезда ҳам шубҳали моддалар борми ва у зеҳнга таъсир қиладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Таркибини текшириб кўриш керак. Текширмай туриб, бир нарса деб бўлмайди. Кўнгил ғаш бўладиган бўлса, майонезни уй шароитида ҳам тайёрлаш мумкин. Валлоҳу аълам