Менинг фарзанддаги ҳаққим

21:39 / 02.04.2017 | Савол | 1269
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.Устоз менинг бегим тожик, ўзим эса ўзбекман. Уларнинг тилида оналарини «ача» деб аташар экан. Бегим ҳам шуни хоҳлайди, мен эса фарзандим мени «уммий» деб аташини истайман. Бунга менинг ҳаққим борми? Гуноҳкор бўлмайманми? Аллоҳ рози бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Буни бегингизга тушунтириб, келишиб олсангиз яхшироқ бўлади. Валлоҳу аълам