Қазо намози

04:42 / 30.03.2020 | Rustam | 583
Ассалому алайкум! 34 ёшдаман. 23 ёшимдан намоз ўқишни бошлаганман. Агар менга 12 ёшимдан намоз фарз бўлганини ҳисобга олсак, 11 йиллик қазо намозларим борлиги маълум бўлади. Мен жидду жаҳд қилдим шу қазо намозларими бошлашга ва Аллоҳ умр берса тугатишга ин шаа Аллоҳ. Бу катта муддат ичида қазо намозларини ҳисобини олиб бориш учун албатта, битта катта дафтар тутиш лозим бўлади деб ўйладим. Сизларни тажрибангизда бу ҳисобни юргазиш қандай амалга ошган, яъни тажрибаларингиз билан ўртоқлашсангиз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло мақсадингизга етказсин! Қазоларингизни адо этишни насиб айласин!

http://savollar.islom.uz/s/63140

 Валлоҳу аълам!