Рўза тутса бўладиган ойлар ҳақида

21:45 / 02.04.2017 | Савол | 1304
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Аввалроқ ҳам савол билан мурожаат қилгандим, жуда бир чиройли қилиб жавоб бергандингиз. Жуда хурсанд бўлдим. Яна битта саволим бор эди. Опажон иложи бўлса 1,2 кунлар орасида жавоб берсангиз. Рамазон ойидан ташқари яна қайси ойларда рўза тутса бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! «Ҳадис ва Ҳаёт» рўзага бағишланган жузини ўқишни тавсия қиламан. Шу китобда батафсил жавоб берилган. Бу китобни топиб ўқигунингизга қадар қисқароқ жавоб бериб тураман.
Муҳаррам ойида кўпроқ нафл рўза тутишга тарғиб қилинган.
Ашуро куни рўзасини тутиш
Ражаб ойи рўзаси
Шаъбон ойи рўзаси
Шаввол ойида олти кун рўза тутиш
Зулҳижжанинг бошидан тўққиз кун
Ҳожидан бошқага арафа куни рўза тутиш
Ҳар ойдан уч кун рўза тутиши ва ушбу уч кун оқ кунларга тўғри келса янада афзал бўлиши
Душанба ва Пайшанба кунлари рўза тутиш
Шунингдек Аллоҳ учун энг маҳбуб рўза Довуд алайҳиссаломнинг рўзаларидир ва у кун ора рўза тутишдир. Валлоҳу аълам