Намозда сочнинг ҳолати

02:32 / 31.03.2020 | umida1612 | 1936
Ассалому алайкум! Намозда сочларнинг учи пастга тушиб туриши керакми? Соч узун бўлса, пастроқдан йиғиб ўқиса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёллар битта узун қилиб ташлаган ҳолда сочларини жамлаб олишлари мумкин. Яъни боғич боғлаб ёки ўриб. Аммо юмолоқлаб бош тепасига жамлаб олиш макруҳдир. Кўйлакни босмайдиган ва аврат очилмайдиган қилиб ҳозирлик кўриш зарур намоз учун. Валлоҳу аълам. 7. Сочни турмаклаш.  عَلَى الْحَسَنِ بْنِ عَلِيٍّمَرَّ أَبُو رَافِعٍ مَوْلَى النَّبِيِّ  عَلَيْهِمَا السَّلَامُ وَهُوَ يُصَلِّي، وَقَدْ غَرَزَ ضَفْرَهُ فِي قَفَاهُ، فَحَلَّهَا أَبُو رَافِعٍ، فَالْتَفَتَ الْحَسَنُ إِلَيْهِ مُغْضَبًا، فَقَالَ: أَقْبِلْ عَلَى صَلَاتِكَ وَلَا تَغْضَبْ، فَإِنِّي  يَقُولُ: «ذَلِكَ كِفْلُ الشَّيْطَانِ». رَوَاهُسَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ  أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Абу Рофеъ намоз ўқиётган Ҳасан ибн Али алайҳимассаломнинг ёнидан ўтди. У (Ҳасан) соч ўримини орқасига турмаклаб олган эди. Абу Рофеъ ечиб юборган эди, Ҳасан унга ғазаб билан қаради. У бўлса: «Намозингни ўқи. Fазаб қилма. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бу шайтоннинг тўқимидир», деганларини эшитганман», деди». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Инсон намоз ўқиганида, сажда қилганида унинг барча аъзолари, бутун вужуди, ҳатто кийимлари ҳам иштирок этиши керак. Агар эркак киши сочини қайтариб турмаклаб олса, ўша ҳолатга футур етади. Шунинг учун бу иш макруҳ ҳисобланади. 8. Кийимни : أَنَّ رَسُولَ اللهِ осилтириш ва шимариш. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  نَهَى عَنِ السَّدْلِ فِي الصَّلَاةِ، وَأَنْ يُغَطِّيَ الرَّجُلُ فَاهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда кийимни осилтиришдан ва кишини оғзини тўсишдан наҳйи қилдилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Ушбу ҳолатлар кўпроқ Арабистон шароити ва у ердаги халқларнинг одатларидан келиб чиққан. Маълумки, уларда эркаклар ҳам узун кийим киядилар. Авваллари нафақат узун кийим кийишарди, балки кийимни узун қилиш ила фахрланишар эди. Шунингдек, арабларда салласининг бир тарафи ила оғзини беркитиб юриш одати ҳам бор эди. Ислом дини кибру ҳавога боғлиқ ҳамма нарсаларни ман қилганидек, кийимни фахр, кибру ҳаво билан судраб юришни ҳам ман қилди. Намоздан ташқарида ман этилган нарса намозда ман этилиши турган гап. Шунингдек, намозда оғизни бирор мато билан тўсиб олиш ҳам макруҳдир. عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ  قَالَ: «أُمِرْتُ أَنْ أَسْجُدَ عَلَىعَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ  سَبْعَةِ أَعْظُمٍ: الْجَبْهَةِ - وَأَشَارَ بِيَدِهِ عَلَى أَنْفِهِ – وَالْيَدَيْنِ، وَالرُّكْبَتَيْنِ، وَأَطْرَافِ الْقَدَمَيْنِ، وَلَا نَكْفِتَ الثِّيَابَ وَالشَّعْرَ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Етти аъзо билан: пешона – қўллари билан бурунларига ҳам ишора қилдилар, – икки қўл, икки тизза ва икки оёқнинг учи билан сажда қилишга ҳамда кийимлар ва сочни йиғиштирмасликка буюрилдим», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.