Брекетнинг клейи ва ғусл

21:48 / 02.04.2017 | Савол | 1428
Ассалому алайкум! Мени билишимча, ғуслнинг дуруст бўлиши учун тери ва тишларда сув ўтказмайдиган модда бўлмаслиги керак! Аммо баъзи клей, краска ва шунга ўхшаганларни кетказиш жуда қийин. Масалан, тишга қўйиладиган брекетлар тишларга махсус клей ёрдамида маҳкамланаркан ва брекетларни тишдан олиб ташлагандан сўнг ўша клей қолдиқлари тишда қолиб кетаркан. Уни тозалаш учун эса тишнинг эмалини бир қаватини шилиб ташлаш керак экан. Шундай чиқиши қийин моддалар худди пломба каби тишнинг ўз таркибий қисми ҳукмига ўтадими? Бундай ҳолатда ғусл қилинса ғусл дуруст бўладими? Саволим ноўрин бўлса узр сўрайман!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Даво учун қўйилган моддалар тиш таркибига ўтади. Таҳорат ва ғусл дуруст бўлади. Валлоҳу аълам!.