– Ва алайкум ассалом! Жунубликдан аввал соч қандай ҳолатда бўлган бўлса ҳам, ғусл пайтида соч тагига сув етказилади. Сочи майда қилиб мустаҳкам ўрилган аёлларга енгиллик учун сочни ёзмай ғусл қилишга рухсат бор. Шунда ҳам сочнинг тагига сув тегиши шарт. Агар яқинлик пайтида сочлар майда ўрилмай, ёзилган ёки битта қилиб ўриб олинган бўлса, сочнинг бирор толасини ҳам қолдирмай ювиш шарт. Валлоҳу аълам!