Интернетдаги текин китоблар ҳалолми?

22:39 / 01.04.2020 | Muzaffar Ergashev | 456
Ассалому алайкум! Мен интернет китобларни олиб ўқийман. Масалан зиёуз.сом дан ҳам кўплаб ўзбек адиблари китобларини топиш мумкин. Лекин худди шу китобларни бошқа манбаларда (wэб саҳифаларда ёки бозор) пулга сотилаётганини топиш мумкин. Умуман интернетдаги текин китобларни олиб ўқиш ҳалолми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Эгаси томонидан рухсат берилган бўлса, ўқиш жоиз. Бошқалар томонидан берилган бўлса, уларнинг бунга ҳуқуқлари борми йўқми, шуни билиш керак бўлади. Рухсатлари бўлса жоиз, бўлмаса йўқ.  Валлоҳу аълам!