Ассалому алайкум! Менда ҳомиладорлик аломатлари пайдо бўлди, лекин 10 кундан бери ҳайзим оз миқдорда келаяпти. Одат бўйича 5 кун эди. Мен намоз ва Қуръон ўқисам бўладими? Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар ҳомила борлиги аниқ бўлса, унда келаётган қон истиҳоза бўлади. Сиз намоз ва Қуръон ўқийверасиз. Фақат ҳар намозга алоҳида таҳорат оласиз. Валлоҳу аълам!.