Дам солган одамга юк тушиши

09:31 / 04.04.2020 | Nargiza Sultonova | 951
Ассалому алайкум! Қуръони Карим сураларини ўқиш орқали бемор ёки катта ёшли инсонларга дам солинганда, уларнинг касаллиги ёки халқ тилида "юки" дам солувчи инсонга ўтади деган фикр ҳақида динимизда маълумот ва кўрсатмалар борми? Кўпчилик инсонлар қори набираларига "юким сенга ўтиб қолади" дея дам солишларига қарши чиқишади.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай гап йўқ. Беморнинг таъсирида дам солувчи бироз оғирликни сезиши мумкин. Ўзига дам солиб юборса, бу ҳис ҳам ўтиб кетади.  Валлоҳу аълам!