Ассалому алайкум! Мен тушган ҳонадонда катта боболаридан қолган тажвидсиз Қуръон бор. Уни биз ўқий олмаймиз. Ўқимасак ғариб бўлиб қолар экан. Нима қилишни билмаяпмиз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тажвидсиз Қуръон бўлмайди. Қуръон ўқишни ўрганишни ният қилиб ҳаракат қилсанглар ва ўрганилгандан кейин ўқисанглар, унгача туриб туриши жоиз. Акс ҳолда Қуръон ўқиувчиларга туҳфа қилган афзал. Валлоҳу аълам!