Ассалому алайкум! Ҳар хил қори акаларни маърузаларини эшитдим, у маърузаларда айтиляптики: намозни жамоат билан ўқиш керак, бўлмаса намоз намоз ўрнида қабул бўлмайди, баъзиларида эса гуноҳкор бўлади дейишяпти(саҳобалар ва Пайғамбаримиз томонидан ривоят қилинади дейилган). Менга эса масжид узоқ, фақат жумъа намозини ўқигани бораман холос?! Шунга маслаҳат беринг илтимос? Масжидда ўқиш шартми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Масжиддан бошқа ерда ўқилган намозлар ҳам қабул бўлади, ин шаа Аллоҳ. Аммо масжидда, жамоат билан ўқилган намознинг савоби кўп. Имкон қадар масжидда ўқишга ҳаракат қилавериш керак. Валлоҳу аълам