Ассалому алайкум! Бундан бир нeча йил олдин(унда дунёқарашим анча қашшоқ бўлган) рўза оғиз пайтида чанқоқ кучлилик ёки нафс кучлилик қилиб сув ичиб, очиб юборганман. Энди кафорат тутишим ёки 60 та мискинни таомлантиришим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Кетма–кет 60 кун кафорат рўзасини тутасиз. Бунга имконингиз бўлмаса, 60 та мискинни тўйдирасиз. Валлоҳу аълам!.