Солиҳларнинг уйқу вақти

12:55 / 03.04.2017 | Савол | 2577
Ассалому алайкум! «Кундузларини рўза билан, тунларини бeдорликда ўтказиш” дeганда қайси вақтда ва нeча соат ухлаган афзал?(балки кундузги вақтдадир?)
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бедорликнинг энг афзали туннинг охирги уч қисмида бўлганидир. Шомдан бомдодгача бўлган вақтни учга бўлиб, охирги бўлагини оласиз. Биз шуни қилиб олсак ҳам катта гап. Суннатда қуёш чиқиб бўлгандан то пешин вақтигача «қайлула»(ухлаб олиш) қилиб олиш тавсия қилинган. Валлоҳу аълам!.