Ассалому алайкум! Ёшим 35 да. Рўза айёми яқинлашмоқда. Деярли 17 йилдан буён рўза тутаман. Ўтган йили қандсиз диабет касалига чалиндим. Оғзим доим қуриб, суюқлик ичиб юраман. Рўза тутиш ниятим бор. Оғзимни сув билан тез-тез чайиб турсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ шифои комил берсин. Ибодатларингизни ўз даргоҳида қабул этсин. Аввал шифокор билан маслаҳатлашиб кўринг, сиз учун рўза тутиш мумкинмикан. Агар тутадиган бўлсангиз, оғизни тез-тез чайиб турсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!.