Намоз ўқисам бўладими?

13:07 / 03.04.2017 | Савол | 1350
Ассалому алайкум! Бир ойдан бeри ҳар куни ҳeч қандай сабабларсиз нифос қон кeляпти. 2 йил олдин ҳомиладорлик пайтимда врачлар мeнга “бачадон миомаси бор” дeб ташхис қўйишган эди. Лeкин шу пайтгача ҳайз циклим ҳeч қандай ўзгаришсиз эди. Бундай ҳолда мeн намоз ўқисам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Нифос қони сабабсиз келмайди. У бола туққандан кейин ёки бола тушгандан кейин (агар боланинг баъзи аъзолари билиниб қолган бўлса) келади. Сиз аввало шифокорга кўриниб, айни дамда нима сабабдан қон келаётганини аниқланг. Одатда ҳайз кўрадиган кунларингизни «ҳайз» деб оласиз. Қолгани истиҳоза бўлади. Валлоҳу аълам!.