Фарз ва суннат орасида Қуръон тиловати

01:46 / 19.04.2020 | Малак | 1853
Ассалому алайкум! 1. Бомдод намозининг суннати ва фарзи орасида Қуръон ўқиш, ўтган мусулмонлар ҳаққига дуо қилиш, такбир, истиғфор айтиш жоизми? (Яқиним бомдод вақтидан аввал нафл намоз ўқиб, истиғфор айтиб, яна ўзларига вазифа қилиб олган вирдларни айтиб ўтирадилар, намоз вақти кирганда суннат ўқиб, фарзгача буларни давом эттириб, ёки Қуръон ўқиб ўтиришлари мумкин ёки мумкин эмаслигини билмоқчи эдилар). 2. Гоҳида (кўпинча Рамазон ойида) тақвимдаги намоз вақти кирмасидан аввал бомдоднинг суннатини ўқиб, тонг ёришгунича дуо қилиб истиғфор айтиб ўтирар эдим. Бундай қилиш хато бўлганми? Суннат намозларим зиммамдан соқит бўлмаганми? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Бомдоднинг суннати суннат бўлиши учун уни фарзга улаш керак. Яъни, орасига бошқа ишлар аралаштирмаслик лозим. Суннатни ўқиб бўлгач, фарзни ўқишга киришилади. Илло зарурат бўлса, орасида бошқа нарса қилса бўлади, мисол, намознинг жойини ўзгартириш, имомни кутиш каби. Тиловат ва зикрларни фарздан кейин қилган афзал.  Валлоҳу аълам!