Қайнона олдидаги бурч
13:11 / 03.04.2017 |
Савол |
3151
Ассалому алайкум! Мени 4та фарзандим бор, бири ҳали эмизикли. Рамазон ойи келяпти (ўз ота-онам билан тураман, турмуш ўртоғим бошқа шаҳарда ишлайдилар) Шариат нуқтаи назаридан қайнонам билан турганим тўғрими ёки ота-онам билан? Рўза тутсам барибир уларга фарзандларимдан ортиб хизмат қила олмайман. Уларнинг олдидаги бурч юзасидан ҳайронман. Маслаҳат беринг. Аллоҳ рози бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингиз ва ота-оналар розилиги билан шу икки ернинг қай бирида турсангиз ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!.