Ассалому алайкум! Бу аслида савол эмас, қайнонасидан шикоят қилаётган келинларнинг оналариям қайнона бўлса керак. Келажакда ўзлариям шу мақомда бўладилар ин шаа Аллоҳ. Мен ҳам келинман. Нега қайноналаридан шикоят қилишади, сайтни кузатиб боришаётган бўлса бирорта қайнона келинидан ранжиётганини айтаётгани йук, чунки уларнинг ёши, тажриба ва фаросати бизлардан анча улуғроқ, сабрлари кучлироқ. Келинлар сабрли ва тилимизи тиядиган бўлайлик, чунки бизга сабр қилишяптику. ,,Ўзингни ўлдир, қўлингни кес, ҳамма ёқни ивирсит, исроф қил, боламни абгор қил" деяётгандек қайнонадан шикоят қилишга уялишмайдими? Алоҳида яшайдиганларни шикоятини эшитиб очиғи жаҳлим чиқди. 12 йилдан бери қайнонам билан бирга яшайман, аслида катта келинман, мендан кейин 3та келин туширдилар. Ҳаммасига алоҳида уй қилиб чиқардик, қайнонамни ойижон дейман. Ойижоним ўзи қайнона кўрмаган, оилада ягона фарзанд. Мени келин қилиб туширганларида қўшнилар ,,бу қайна кўрмаган келинга қандай муносабатда бўларкин,, дейишган. Жаҳлларидан ҳатто ўғиллари ҳам қўрқиб туришади, “қорани оқ деса” хўп деймиз. Чунки у ОНА. Шикоятчилар қайнона сўзидан қайин сўзини олиб ташлай олсалар яхши бўлар эди. Айбга буюрманглар. Аллоҳ ҳаммамизни кечирсин!
– Ва алайкум ассалом! Саломат бўлинг!