Зулҳижжа ойининг рўзаси

12:44 / 04.04.2017 | Савол | 1421
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! Аллоҳим сизни Фирдавс ул-аъло билан мукофотласин! “Муслима кундалиги” дастурида Зулҳижжа ойининг 10-14 кунларида «бу кун рўза тутишлик суннат амал. Оқ кунлар рўзасига қаралсин» деган эслатма пайдо бўлди. Бу қандай кунлар эканини тушунтириб берсангиз. Аллоҳим илмингизни зиёда қилсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Ва алайкум ассалом
ОҚ КУНЛАР РЎЗАСИ

Оқ кунлар, дегани тунлари оқ бўлган кунлардир. Ой тўлишиб ўн уч кунлик бўлганда энг ёруғ бўлади. Ана ўша ўн учинчи кеча ва ундан кейинги ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кечалар оқ тунлар дейилади. Бу фаслда ана ўша кечаларнинг кундузлари рўзаси ҳақида сўз кетади.

1333- عَنِ مِلْحَانَ الْقَيْسِيِّ t قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ r يَأْمُرُنَا أَنْ نَصُومَ الْبِيضَ ثَلاَثَ عَشْرَةَ وَأَرْبَعَ عَشْرَةَ وَخَمْسَ عَشْرَةَ قَالَ وَقَالَ: هُنَّ كَهَيْئَةِ الدَّهْرِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ. وَلَفْظُ التِّرْمِذِيِّ: إِذَا صُمْتَ مِنَ الشَّهْرِ ثَلاَثَةَ أَيَّامٍ فَصُمْ ثَلاَثَ عَشْرَةَ وَأَرْبَعَ عَشْرَةَ وَخَمْسَ عَشْرَةَ.

Милҳон ал-Қайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга оқларнинг ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешининг рўзасини тутишни амр қилар эдилар ва: «Улар худди йил бўйига ўхшар», дердилар».
Сунан эгалари ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида:
«Қачонки бир ойдан уч кун рўза тутадиган бўлсанг, ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешни тут», де­йилган.
Шарҳ: ҳадиси шарифнинг маъносини изоҳлашга ҳожат йўқ. Уни ҳаётга татбиқ қилиш лозим, холос