Сотиб олинмаган луқма

09:35 / 19.04.2020 | Fayoza | 863
Ассалому алайкум! Бир танишим болалар кашаси фирма маҳсулотларини шифокорларга тавсия( реклама) қилишади. Бунинг учун фирма кашалардан текинга уларга тарқатишга беради. Бу кашалардан менинг болаларимга ҳам бир неча маротаба берди ва ўзининг болаларига ҳам беради. “Бу фирмага нисбатан ўғирлик эмасми?” десам “Булар тарқатиш учун берилган”, дейди. Бу ишимизнинг ҳукми қандай? Ножоиз иш қилган бўлсак ҳаққини қандай берай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар ўша кашаларни одамларга тарқатиш учун берилган бўлса, уни ўз мақсадларида ишлатиш жоиз бўлмайди. Масалан: буни билмаган одамларга тарқат, токи танишиб шу маҳсулотдан олишсин, деб берган бўлса-ю, у каша билан таниш бўлмаган одамларга етказиш ўрнига оиласи билан еб юрган, танишларига қайта-қайта бераётган бўлса, тўғри бўлмайди.  Валлоҳу аълам!