Таҳоратга оид масала

09:24 / 19.04.2020 | Olma Nok | 521
Ассалому алайкум! Хуфтон намозига янги таҳорат олиб ўқигандан сўнг, бошқатдан янги таҳорат олиб, уйқуга ётса, сўнг кечаси таҳорат олмасдан таҳажжуд намоз ўқишлик жоизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уйқу таҳоратни бузувчи амаллардандир. Уйқуга ётиб ухлагандан сўнг, таҳорат кетади. Уйғонгандан кейин ибодат учун қайта таҳорат олиш лозим бўлади.  Валлоҳу аълам!