Ассалому алайкум! Рамазон ойида эмизикли фарзанди бор аёл рўза тутмай, таровиҳ намозини уйда ўқиб, Қуръон хатм қилса бўладими? Жавобларингиз учун раҳмат. Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Эмизикли фарзанди бор аёл рўза тутса ўзига ёки фарзандига зарар етадиган бўлса, оғзини очишга рухсат бор. Рўза тутгани яхши. Албатта таровиҳ ва хатм қилса бўлади. Валлоҳу аълам!.