Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда кўп чўмилиш ҳавзалари қурилмоқда, баъзи инсонлар ўзлари бир жойни сотиб олиб, ўша ерларга бассейнлар қуришмоқда. Шундай чўмилиш жойларига борсанг аёлларни, қизларни ўз оталари олдида ички кийим билан юрганларини кўрамиз. Бу ҳолат кўз зиносини бўлишига сабаб бўладими? Баъзи эркакларни плавкада чўмилаётганини кўрамиз. Буни нотўғри деб эшитганман. Кўз зиносидан сақланиш учун нима қилиш керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аврат ерларни бошқаларга кўрсатиб бўлмайди. Кўз зиносидан сақланиш учун Аллоҳ таолонинг «Нур» сурасидаги 30 оятда келган буйруққа амал қилиш керак:
«Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир». Валлоҳу аълам!.