Онанинг зиёрати

09:04 / 19.04.2020 | Robia Bintu Qobil | 530
Ассалому алайкум! Онам 1йилдан бери инсульт бўлиб ётиб қолганлар. Карантин вақтида турмуш ўртоғим юбормаябдилар. Нима килишни билмаяпман. Уйда келинойим, жияним бор, лекин онам 81 ёшдалар. Армон бўлиб қолмасмикин деб сиқилаяпман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда хабар олиб туринг.  Валлоҳу аълам!