Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Сиздан Шаввол ойи рўзаси ҳақида сўрамоқчи эдим. Мени Рамазон ойидан 6 кунлик рўза қарзим бор эди. Шаввол ойида ҳам 6 кун рўза тутмоқчи бўлдим. 10 кун рўза тутганимдан кейин, яна узрли бўлиб қолдим. Қолган икки кунини кейинги ойда тутсам ҳам 1 йил рўза савобидан умид қилсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аввал шаввол ойининг олти кун рўзасини тутган бўлсангиз, ваъда қилинган бир йиллик рўза савобига эришасиз ин шаа Аллоҳ. Кейин қарзларингизни бошлаган бўлсангиз, икки кунини кейинги ойдан тутиб қўяверасиз. Аммо аввал қарз рўзаларни тутишдан бошлаган бўлсангиз, шаввол ойининг олти кунлигини тута олмаган бўласиз. Аллоҳнинг фазли, карами кенг, савобидан умид қилиб дуо қилаверинг. Валлоҳу аълам