Тирноқ бўёғи мумкинми?

13:18 / 04.04.2017 | Савол | 1579
Ассалому алайкум! Тирноқ бўёқлари(лак)дан намозхон аёллар ҳам фойдаланишлари мумкинми? Яъни озгина вақт учун ундан фойдаланиб, таҳорат олиш зарур бўлганда, қўллар ювилаётганда, тирноқ бўёғи устидан масҳ тортгандек бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Тирноқ бўёғи устидан масҳ тортиб бўлмайди. Масҳга зарурий ҳолатларда, кўпроқ сиҳатга тааллуқли ҳолларда рухсат берилади. Бундай беҳуда зийнат ишларида рухсат йўқ. Валлоҳу аълам